Бугун, 24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайнга мактуб йўллади. Бу ҳақда Qalampir.uz хабар берди.
“Покистоннинг Парачинар, Кветта ва Карачи шаҳарларида юз берган мудҳиш террорчилик ҳуружлари оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлгани ва оғир жароҳат олгани тўғрисидаги хабарни бизни қаттиқ қайғуга солди. Мазкур жирканч ҳодисаларнинг бутун ислом уммати учун муқаддас бўлган Рамазон ойида ва муборак Ийд-ал-Фитр айёми арафасида содир этилгани барчамизни ташвишга солади ва Ўзбекистон бундай ёвуз хатти-ҳаракатларни кескин қоралайди”, дейилади мактубда.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ушбу мусибатли дамларда биродар Покистон халқига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳалок бўлганлар ҳамда жароҳат олганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик туйғуларини етказиб қўйишни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 июнь куни Покистоннинг бир нечта ҳудудларида кучли портлашлар содир бўлиб, натижада ҳалок бўлганлар сони 70 кишига етган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)