
25 июнь куни соат 09:00 атрофида Тошкент шаҳри Миробод туманидаги Нукус кўчасида икки автомобиль - "Нексия" ва "Ваз-2106" иштирокида ЙТҲ рўй берди. Тўқнашув натижасида "Нексия" автомобили ёнган. Бу ҳақида Facebook'даги "Водители Ташкента" гуруҳида маълум қилинди.
Видео ёнғин содир этилган жойдан ўтиб кетаётган машиналарнинг ичидан олинган.
Маълумотларга кўра, ёнғин тезкорлик билан бартараф этилган, машина ҳайдовчиси эса шифохонага етказилган. Воқеа натижасида "Нексия" ҳайдовчиси енгил тан жароҳати олган.

“Zamin”ни Telegram'да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.