
АҚШнинг Арканзас штатида 32 йил аввал қамоқдан қочиб кетган маҳбус ушланди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.
Стивен Дишман исмли бу қочоқ штатнинг шимолидаги Спрингдейлда қўлга олинди. У ўғирлик учун 7 йиллик қамоқ жазони ўтаётган Линкольн округи қамоғидан 1985 йил май ойида қочишга муваффақ бўлган. Телеканалнинг таъкидлашича, Дишман унга чиқарилган жазо ҳукми кучга киргандан 3 йил ўтиб, яъни 1987 йилда шартли-муддатдан аввал озодликка чиқиш ҳуқуқига эга бўлганди.
Телеканал маълумотларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари Дишманнинг қаерда эканлигини қандай билишгани тафсилотлари ошкор этилмаган. Қочоқ жазо муддатининг қолган қисмини ўташ учун қамоққа олинади. Прокуратура шунингдек Дишманга қочгани учун жазо муддати оширилиши керак-керакмаслиги борасида қарор чиқаради. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.