Самарқанд вилояти МХХ бошқармаси тезкор ходимлари томонидан коллежга ўқишга киритиш учун талабалардан пул талаб қилган коллеж директори ўринбосари пул олаётганда қўлга олинди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.
Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи икки нафар фуқаро МХХга ариза билан мурожаат қилдилар. Ушбу аризаларда айтилишича, Самарқанд вилояти банк коллежи қабул комиссияси аъзоси коллежга ўқишга киритиш масаласини ижобий ҳал этиш эвазига талабаларнинг қариндошларидан пул талаб қилган. «Натижада Қаршиев ўз хизмат хонасида 800 доллар пул маблағини олаётганда қўлга олинди.
Ушбу банк коллежи Самарқанд вилоятида энг етакчи ўқув даргоҳлардан бири ҳисобланади. Қаршиев ўзининг ноқунуний ҳаракатлари билан ўқув даргоҳи шаънига доғ туширди, шунингдек, таълим соҳасини ривожлантириш бўйича давлат дастурини амалга оширишга тўсқинлиқ қилди», — деб таъкидлади МХХ вакили.
Ҳозирги кунда Қаршиевга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов иши олиб борилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш компанияси давом этмоқда. Бунда алоҳида аҳамиятга эга бўлган ижтимоий соҳаларда, жумладан, таълим соҳасида таъмагирлик ва порахўрликка қарши курашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?