Жорий йилнинг 22 июнь, пайшанба куни тахминан соат 19:00ларда, Бектемир тумани ИИБ ходимлари ўтказган “Орият” тадбири давомида Исматуллаева Венера Рафиковна Бектемир туманида жойлашган хонадонида фоҳишахона сақлаб, 20.000 сўм пул эвазига фуқаро “С” ва “Г” ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бергани аниқланган.
Ушбу воқеанинг эртаси, 23 июнь, жума куни тахминан соат 14:00ларда, Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ходимлари ўтказган тезкор тадбир натижасида, муқаддам судланган Марипов Вячеслав Зекирович Мирзо Улуғбек туманида жойлашган хонадонида фоҳишахона сақлаб, 30.000 сўм пул эвазига фуқаро “Р” ва “К” ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бергани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?