22:02 / 27.06.2017
7 941

Қозоғистонда «Бир соатлик келин» хизмати йўлга қўйилди. Аммо…

Қозоғистонда «Бир соатлик келин» хизмати йўлга қўйилди. Аммо…
Қозоғостоннинг Олмаота шаҳрида «Бир соатлик келин» хизмати йўлга қўйилганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Бу хизматни ўтовчилар мижоз хонадонида келинлар қилиши зарур бўлган барча юмушларни адо этади. Бир соат хизмат 40 минг тангани ташкил этаркан. Хизматга буюртма берилгач, қисқа вақт ичида «Келин» ҳақиқий қозоқ келини либосида шу хонадонга етиб келади. У меҳмон кутиш, турли-туман таомлар пишириш, идиш-товоқларни ювиш, тахлаш, меҳмонларга алоҳида хизмат қилиш ва бошқа юмушларни бажаради.

Янги хизматни тадбиркор Эльмира Сиздиқова очган. Унинг гапига кўра, «Бир соатлик келин» хизмати асосан бойвучча аёллар учун мўлжалланган. Улар уй юмушларига ё вақт ажрата олишмайди, ёки бажаришга эринишади. Ана шунда бемалол хизматдан қанча хоҳлашса, фойдаланаверишлари мумкин. Пулини олдиндан тўлаб, керакли ҳужжатларни расмийлаштиришса бас.


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қозоғистонда «Бир соатлик келин» хизмати йўлга қўйилди. Аммо…