12:22 / 29.06.2017
7 010

Тошкент шаҳрида микрокредит беришнинг янги тизими жорий қилинди

Тошкент шаҳрида микрокредит беришнинг янги тизими жорий қилинди
Тижорат банклари томонидан Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига микрокредит беришнинг янги тизими жорий қилинди.

Ушбу йўналишда тижорат банклари томонидан жорий йилда 277 миллиард сўмдан ортиқ кредитлар ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, ўтган вақт мобайнида 40 миллиард сўмдан зиёд имтиёзли кредитлар ўз эгаларини топган.

Умуман олганда, Шавкат Мирзиеёвнинг топшириғи билан аҳоли хонадонларига бирма-бир кириб, фуқароларнинг кредитга бўлган эҳтиёжини ўрганган тижорат банклари 2017 йилнинг январь-май ойларида мамлакатимиз аҳолисига 1 триллион 900 миллиард сўмлик кредит ажратган. Натижада 292 мингта янги иш ўрни яратилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳрида микрокредит беришнинг янги тизими жорий қилинди