
Ҳиндистонда эчки фермер ғишт сотиб олиш учун тайёрлаб қўйган пулларни еб қўйди. Бу ҳақда Hindustan Times хабар бермоқда.
Ҳодиса Уттар-Прадеш штатидаги Силуапур қишлоғида рўй берди. Фермер Сарвеш Кумар Пал ваннахонага кириб кетиб, эшик ортида чўнтагида 66 минг рупий (1025 доллар атрофида) бўлган шимини қолдирганди. У ювингунга қадар кийимларини оч эчки топиб олди.
Сарвеш ваннахонадан чиққанда жонивор ҳар бири 2 минг минг рупийдан бўлган 29 та купюрани йўқ қилиб улгурганди. Атиги 2 та купюра омон қолган, бироқ улар ҳам деярли яроқсиз ҳолга келганди.
Шу тариқа эчки ўз эгасига 62 минг рупий (960 доллар атрофида) миқдорида зарар етказди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар