Тошкент аэропортининг «Тошкент-4» терминалини қуриш бўйича ишлар вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 30 июнь куни имзоланган «Тошкент-Шарқий» аэродроми базасида фуқаролик (ишчи) авиацияси замонавий аэропорт мажмуасини қуриш» тўғрисидаги қарорида маълум қилинган. Бу ҳақда Кун.уз нашри ёзмоқда.
Ҳужжатда қайд этилишича, терминал қурилиши аҳоли турар жойлари ва бошқа бинолар бузилишини, Қорасув канали ёқасидаги ҳудуддан аҳолини кўчиришни талаб этади, бу эса туман аҳолиси томонидан норозиликларга сабаб бўлган.
Бунинг ўрнига Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда реконструкция ишлари олиб борилади. Бу ишлар аэропортнинг қабул қилиш қобилиятини ошириш ва халқаро рейслар йўловчиларига юқори сифатли хизматлар кўрсатишга қаратилади.
Бундан ташқари, шу қарор асосида «Тошкент-Шарқ» аэродроми (Тузелда) фуқаролик авиацияси учун мослаштирилади, унинг базасида замонавий аэропорт мажмуаси барпо этилади.
Аэродромдан ҳарбий-транспорт авиацияси кўчирилади.
«Тошкент-Шарқ» аэродромида қурилиш-монтаж ишлари 2018 йил февралида ўтказилади.
«Тошкент-4» терминали 2019 йилда қуриб битказилиши кутилаётган, унинг меъморий лойиҳаси Жанубий Кореянинг Heerim компанияси томонидан ишлаб чиқилганди. Лойиҳа қиймати 430 миллион долларга баҳоланганди. «Тошкент-4» майдони 87 минг квадрат метр бўлиши, соатига 1,5 минг ёки йилига 5,7 миллион йўловчига хизмат кўрсатиши мўлжалланганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи