Тошкент вилоятида айиқнинг автомобиль йўлида бемалол ҳаракатлангани акс этган видеоси тармоқларда тарқалди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида, Писком қишлоғи яқинида қўнғир айиқ пайдо бўлди. Ёввойи ҳайвоннинг автомобиль йўлида бемалол юриб кетаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Видеода автомобилда ҳаракатланаётган фуқаролар йўл устида кетаётган айиқни кўриб қолганини кўриш мумкин. Улар ёввойи ҳайвонни видеога олишга ҳам улгуришган. Айиқ эса атрофдаги машиналарга парво қилмагандек, йўл бўйлаб юришда давом этган.
Мазкур ҳолат Писком қишлоғи яқинида кузатилгани айтилмоқда. Бироқ айиқнинг ушбу ҳудудга қаердан келгани ва кейинчалик қайси томонга кетгани ҳозирча номаълум.
Воқеа юзасидан масъул ташкилотлар томонидан ҳозирча расмий изоҳ берилмаган. Айни пайтда ёввойи ҳайвоннинг аҳоли яшаш ҳудудига яқин жойда кўрингани ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг қизиқишига сабаб бўлмоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…