
29 июнь куни номаълум бир қиз Зарафшон дарёсига ўзини ташлаган ва чўкиб кетган. Бу вақтда дарё бўйида профилактик тадбир ўтказаётган Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қутқарув отряди командири бошчилигидаги қутқарувчилар воқеа жойига зудлик билан етиб борган.
Қидирув-қутқарув ишлари натижасида чўккан қиз топилган, қутқарувчилар унинг юрак уриши тўхтаганлигини аниқлаб, дарҳол биринчи ёрдам кўрсатган. Жабрланувчи нафас олишни бошлагач, у йўловчи машинада туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган.
Йўл давомида жабрланувчига бир неча бор ёрдам кўрсатилди. Тиббиёт бирлашмасида малакали ёрдам кўрсатилиб, қиз ҳушига келтирилди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар