18:36 / 01.07.2017
9 723

Тошкентда коллеж битирувчиси тенгдошлари томонидан калтакланиши оқибатида ҳаётдан кўз юмди

Тошкентда коллеж битирувчиси тенгдошлари томонидан калтакланиши оқибатида ҳаётдан кўз юмди
1-Тошкент юридик коллежи битирувчиси Акмал Абдураҳмонов Юнусобод туманининг Марказ-4 мавзесида тенгдошлари томонидан калтакланганидан сўнг вафот этди. Ҳодиса 28 июнь куни кечқурун юз берган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ Тергов бошқармаси бошлиғи Дониёр Тошхўжаев маълумотига таяниб Кун.uz хабар берди.

Аввалига Абдураҳмоновнинг ҳаётдан кўз юмгани ҳақида турли ижтимоий тармоқларда маълумотлар пайдо бўлди. Гувоҳларнинг айтишича, муштлашаётган йигитларни тезлик билан ажратишган. Ички ишлар органлари ва “тез ёрдам” ходимлари тезкорлик билан воқеа жойига етиб келишган.

Аниқлик киритилишича, ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 104 моддаси 1-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилган. Бироқ йигитнинг ўлимидан сўнг Республика нейрохирургия илмий марказида иш 104 модда 3-қисмга ўзгартирилди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш).

Қайд этилишича, Юнусобод тумани Ички ишлар бошқармаси тергов-тезкор гуруҳи ушбу иш бўйича тергов олиб бормоқда. Гумонланувчилар исми ва сони ҳозирча ошкор этилмайди.

Эслатиб ўтамиз, П.Ф.Боровский номидаги Тошкент тиббиёт коллежининг 1999 йилда туғилган, 17 ёшли талабаси Жасур Ибрагимов ўз курсдошлари томонидан калтакланганидан сўнг 1 июнь куни оламдан ўтганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда коллеж битирувчиси тенгдошлари томонидан калтакланиши оқибатида ҳаётдан кўз юмди