23:48 / 01.07.2017
9 004

​Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда ўлдирилган йигит воқеаси ҳақида маълумот берди

​Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда ўлдирилган йигит воқеаси ҳақида маълумот берди
Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги биринчи юридик коллежининг собиқ битирувчиси, 22 ёшли Акмал Абдураҳмонов 28 июнь, чоршанба куни кеч соат 21:00 лар атрофида Юнусобод туманидаги Марказ-4 ҳудудида кўнгилсиз воқеа қурбони бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Биз воқеага ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев билан боғландик.

Маълум бўлишича, марҳум Акмал Абдураҳмонов устки кийимларини ечиб, болалар майдончасида машғулот олиб бораётган бўлган. Ҳозирча гумондор бўлиб турган икки маҳаллий йигит (унинг исм-фамилиясини тергов сири сифатида ошкор этмасликни илтимос қилишди) унга кийимларини кийишни, бу ерда ёши катталар, аёллар борлигини айтган. Шу билан орада жанжал чиққан. Гумондор шахсларнинг бири И.О. унинг бошига зарб билан ургач, Акмал бетон ерга қулаган.

Зудлик билан етиб келган Ички ишлар органлари ходимлари зарур чораларни кўришади, марҳум Республика нейрохирургия илмий марказига олиб борилади. Унга бош мия жароҳати ташхиси қўйилади ва ўта оғир аҳволда олиб келингани учун ҳаёти сақлаб қолинмаган.

Эртасига, 29 июнь куни кечга томон марҳум Тошкент шаҳридаги "Минор" қабристонига дафн этилган.

Гумондаги шахслар эса ўша куннинг ўзида ушланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш жазоси қўлланилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ​Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда ўлдирилган йигит воқеаси ҳақида маълумот берди