Америкалик уйсиз-бошпанасиз йигитлардан бири ишга кириб, олти хонали сондан иборат пул ишлаб топмоқда. Долларда, албатта. Бундай кутилмаган бойликка у уйсиз инсонлар учун мўлжалланган, мобил телефонлар учун махсус иловани яратиш орқасидан эришди.
Ўзининг олдинги иш жойидан бўшагач, Престон Фан жонажон Сиэтлини тарк этиб, Сан-Францискога — йирик технологик компаниялардан бирига ишга кириш умидида боради. Бироқ, йигитчанинг ёнида пули камроқ, бегона шаҳарда эса танишлари йўқ эди, шу сабабли у бошпанасиз инсонлар учун мўлжалланган ётоқ жойларида тунашга мажбур бўлади.
Бир муддат у қўриқчи бўлиб ишлайди, бўш вақтида эса алкоголизмдан тузатиш курсларига қатнайди. Аксарият ҳолларда у уйсизлар учун мўлжалланган бошпаналарда бўш кароват топа олмайди, шундан сўнг унда бу жараённи осонлаштириш ғояси пайдо бўлади.
Фан ўз ғоясини уйсизлар учун маҳаллий мувофиқлаштирувчи марказга баён қилади, лекин улар унинг таклифини рад этишади. Бироқ бу ҳам уни тўхтата олмайди. Алкоголизмдан қутилиш курсларидан бирида у Linkedin компанияси вакилларини учратиб қолади ва дардини уларга ёради. Бунга жавобан у компанияга ишга қабул қилингани, корхона ҳисобидан уй-жой ва йилига 115 минг доллар маош билан таъминланганини эшитади.
Престон Фан компанияда апрелдан бошлаб ишламоқда, бироқ ҳанузгача ўзининг илк топилмаси — уйсизлар учун иловани унутгани йўқ. Унинг фикрича, гарчи шаҳар мэрияси бу ғояни рад этган бўлса-да, у уйсизларга жуда катта ёрдам берган бўлар эди. Фаннинг қатъиятлилиги кишини ҳайратга солади: наҳотки у уй-жойсиз, ночор кишида смартфон бўлиши ва у иловани унга ўрнатиб олишга қодир деб ўйласа? “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди