13:00 / 02.07.2017
7 846

Қидирувда бўлган шахслар ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди

Қидирувда бўлган шахслар ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди
24 июнь куни номаълум шахс Фарғона шаҳридаги савдо дўконларидан бирида харид килиб турган Андижон вилояти, Асака туманида яшовчи, Нафиса Рахимованинг сумкасидан 480.000 сўм пулини ўғирлаб кетган эди.

Ушбу жиноят 28 июнь куни ички ишлар идоралари ходимлари томонидан фош этилди. Фарғона шаҳрида яшовчи Борис Константинович Гушин далилий ашё билан қўлга олинди. Бу ҳақда Кун.uz манбаси хабар бермоқда.

Бундан ташқари, ички ишлар идоралари ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбири давомида Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда юрган Фарғона туманида яшовчи Сардор Идиев, Марғилон шаҳрида яшовчи Муслим Жўрабоев ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖК 228-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда юрган Олтиариқ туманида яшовчи Умар Мамаюсупов қўлга олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қидирувда бўлган шахслар ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди