3 июлдан коллеж ва лицейларда ҳужжат қабул қилиш бошланади

3 июлдан коллеж ва лицейларда ҳужжат қабул қилиш бошланади
2 июль куни Халқ таълими вазири селектор йиғилишини ўтказди. Вазир йиғилиш давомида 10-11 синфлар тажриба тариқасида гуманитар ва аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактабларда очилишини таъкидлади.

10-11 синфларда фақатгина ушбу тажриба қўлланиладиган мактаб битирувчилари ўқишлари мумкин, яъни 10-11 синфлар очилмайдиган мактаб ўқувчилари 10-11 синфлар очиладиган мактабларга ўтолмайдилар.

Ушбу қарорга мувофиқ мактаб директорларига 10-11 синфларга бошқа мактаб ўқувчиларини қабул қилмасликлари ҳақида кафолат хати ёзиб беришга кўрсатма берилди.

Шунингдек, 3 июлдан бошлаб шаҳардаги барча коллеж ва лицейларда ҳужжат қабул қилиш бошланиши ҳам айтиб ўтилди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар