Тошкент шаҳар ИИББ Аниқ яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш маркази ходими, сержант Шокир Бердиев тамагирлиги ва лавозимини суииcтеъмол қилгани боис жиноий жавобгарликка тортилди.
“Постда” нашри билдиришича, М.Й. исмли аёл аниқ яшаш жойи ва машғулот турига эга бўлмаганликда гумон қилиниб, марказга олиб келинган.
М.Й.ни марказдан олиб чиқиш учун унинг дугонаси ҳужжатлар билан келган.
Марказ ходими Шокир Бердиев суҳбат асносида М.Й.нинг дугонаси танасини сотиш билан шуғулланиб келганини билиб олган.
Шундан кейин ҳар икки қизни жиноий жавобгарликка тортиш билан қўрқитиб, М.Й.нинг дугонасидан пул ундирган ҳамда уни ўз кўнглини овлашга мажбурлаган.
Кейин ҳам нафсини жиловлашни бутунлай унутган сержант Ш. Бердиев яна бир неча маротаба қизни пинҳоний учрашувларга мажбурлаган.
Шу тариқа қиз ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган.
ИИБ вакилига суд тегишли жазо тайинлагани хабар қилинган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи