14:05 / 03.07.2017
7 999

“14 йил аввалги шаръий никоҳни қонуний расмийлаштирмоқчиман...”

“14 йил аввалги шаръий никоҳни қонуний расмийлаштирмоқчиман...”
14 йил аввал иккинчи маротаба турмушга чиққан эдим. Никоҳ ўқилган, аммо ФҲДЁ бўлимида расмийлаштирилмаган. Энди расмийлаштирса бўладими?

Т.Қўчқорова, Жиззах вилояти, Зафаробод тумани

Иномжон ҚУДРАТОВ, Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари:

— Оила кодексининг 212-213-моддаларига мувофиқ, никоҳ тузилганлигини қайд этиш жойи ва вақти Никоҳни қайд этиш никоҳланувчи шахслардан бирининг яшаш жойидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан амалга оширилади. Никоҳланувчилар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига никоҳ қайд этилишидан бир ой илгари никоҳга кириш тўғрисида ариза берадилар. Никоҳга киришни хоҳловчилар ариза бериш чоғида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни, илгари никоҳда бўлган шахслар эса, аввалги никоҳ тугатилганлиги ҳақидаги ҳужжатларни ҳам тақдим этиши лозим.

Юқоридагиларга кўра, дастлабки никоҳи бекор қилинганлиги ҳақидаги ҳужжат билан никоҳланувчи шахслардан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ бўлимига белгиланган тартибда никоҳни қайд этиш ҳақидаги ариза билан мурожаат этишлари мумкин.

Манба: Darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “14 йил аввалги шаръий никоҳни қонуний расмийлаштирмоқчиман...”