6 917
Хорижда “ГАИ”га пора беришга уринган ўзбекистонлик йигит Бухорода жавобгарликка тортилди
Россия Федерациясининг Олтой ўлкасида йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимига пора беришга уринган ўзбекистонлик йигит Бухорода жиноий жавобгарликка тортилди.
“Ҳуқуқ” нашри билдиришича, Олтой ўлкасида киракашлик билан шуғулланган ўзбекистонликни йўл ҳаракати хизмати ходими хавфсизлик камарини тақмасдан юргани боис жаримага тортмоқчи бўлган.
Ўзбекистонлик киракаш эса 500 рубль пора эвазига жарима ёзмасликни илтимос қилган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими эса бу ҳақда ваколатли органга хабар берган.
Ўзбекистонлик йигитга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
У Россияни тарк этиб, Ўзбекистонга келган. Россия ваколатли органлари илтимосига кўра у мамлакатимизда қўлга олинган. Жиноят ишлари бўйича Пешку туман суди ҳукмига кўра унга 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи