00:12 / 05.07.2017
7 691

Қўнғироқларимизни яширинча эшитишяптими?

Қўнғироқларимизни яширинча эшитишяптими?
Айни дамда бутун дунёда ахборот хуружи бўй кўрсатаётган бир даврда ҳеч ким сизнинг мобиль қўнғироқларингизни тингламаётганлиги, компьютерингизни текширмаётгани ёки сизнинг шахсий файлларингизни очиб кўрмаётганлигига кафолат бера олмайди. Интернет хакерлиги кундан кунга авж олиб бормоқда, шу билан бирга сизнинг телефон қўнғироқларингизни тинглаётган бўлишлари ҳам мумкин.

Кўпчилик мен оддий одамман, менинг телефон қўнғироқларим кимни ҳам қизиқтирар эди деб ўйлайди. Асло ундай эмас, сиз ким ёки кимлар учундир жуда муҳим одам бўлишингиз ҳам мумкин. Бекорга доно халқимиз “Ўзингни эҳтиёт қил, қўшнингни ўғри тутма” демаган.

Хўш қандай қилиб телефон қўнғироқларимизнинг тингланаётганини билиш ёки бундан ҳимояланиш мумкин?
Бугунги кунда одамлар томонидан ишлатилаётган телефонларнинг деярли барчаси интернетга уланиш имкониятига эга. Бу эса сизни қулай ўлжага айлантириши мумкин. Интернетга уланган телефон қурилмасига кириш учун ўша телефон номерини билиш кифоя, аксарият ҳолатларда бунинг кераги ҳам бўлмайди.

Сизга қуйида тақдим этилаётган бир нечта телефон кодлари орқали мобиль телефонингиз орқали сизни яширинча эшитишаётганлигини аниқлаб олишингиз мумкин:

*#06#– ушбу код смартфонингизнинг ёки iPhone’ингизнинг ўзигагина тегишли IMEI рақамини билиш имконини беради. Агар сиз IMEI қандай рақам эканлигини шу вақтгача билмасангиз википедиадан IMEI деб номланган мақолани ўқишингизни тавсия қиламиз.

*#21#– бу код орқали эса сиз мобиль телефонингиз бошқа томонга йўллаб сўзлашувлар ёки СМС хатлар боғлаб қўйилгани ва бошқа маълумотларни билиб олишингиз мумкин. Кимдир сизнинг смартфонингизда жосуслик қилаётган бўлса тезда билиб оласиз!

*#62#– бу кодни юқоридаги коднинг давоми деса ҳам бўлади. У орқали сизнинг сўзлашувларингиз қайси рақамдаги телефонга йўлланганлигини билиб оласиз. Агар бу рақам iPhone бўлса у ҳозир алоқадами ёки хизмат доирасидан ташқаридами билиб олишингиз мумкин.

##002#– бу код сизга ёрдамчи бўлиб, ҳар қандай сўзлашувларни бошқа йўналишга йўллашни ўчиради ва шундан кейин барча қўнғироқларингизга ўзингиз жавоб берасиз.

*#30#– Бу код эса сизга кириш қўнғироқлари кимдан келаётганлиги тўғрисидаги ахборотни беради.

*#33#– бу код сизга хизмат кўрсатиши керак бўлган нуқтадан келувчи ахборотлар, СМС ва бошқа маълумотларга тўсиқ қўйилганини кўрсатади.

*#43#– бу код чақириқ кутилаётган маълумотларни акс эттиради.

*3001#12345#*– бу код “Жеймс Бонд” дегандай меню: бунда СИМ-картангиз ҳақида маълумот, уяли тармоқ огоҳ овозлари даражаси, ҳатто огоҳ овозни қабул қилиш ўрнини кўрсатиш мумкин.
Ҳа дарвоқе, ҳамма маълумотлар тезкор янгиланиб туради. Буни ҳисобга олишни унутманг!


Манба: sof.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қўнғироқларимизни яширинча эшитишяптими?