ОАВ: Трамп президентлигининг ҳар бешинчи кунини гольф ўйнаб ўтказган

  • 05 июль 2017, 08:21
  • 3 649
  • Жамият
  • ОАВ: Трамп президентлигининг ҳар бешинчи кунини гольф ўйнаб ўтказган
    АҚШ президенти Дональд Трамп шу кунгача ўз президентлигининг ҳар бешинчи кунини гольф-клубларда ўтказган. Бу ҳақда Трампнинг инаугурациясидан кейин унинг гольф-клубларга ташрифларини кузатиб борган NBC News хабар бермоқда, деб ёзади Kun.uz нашри.

    Таъкидланишича, Трамп президентлигининг 165 кунидан 36 кунини гольф ўйнаб ўтказган. Асосан Трамп Флорида штатидаги Палм-Бичда гольф ўйнайди. У, шунингдек, ўзининг Нью-Жерси ва Вашингтондаги гольф майдонларига ҳам ташриф буюриб туради.

    The Hill нашрининг маълум қилишича, Трамп 4 июль – АҚШ Мустақиллиги куни муносабати билан дам олиш кунини ҳам гольф-клубда ўтказмоқчи бўлган.

    Баъзи мансабдор шахсларнинг фикрича, Трамп гольф ўйинини дипломатия қуроли сифатида ишлатади.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » ОАВ: Трамп президентлигининг ҳар бешинчи кунини гольф ўйнаб ўтказган