Жиззах вилоятидаги Арнасой транспорт ва қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб ихтиолог (балиқчилик) йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилади. Бу бўйича 2017 йил 1 майда Президент қарори имзоланган.
Коллежда балиқчилик тармоғи учун илмий тадқиқотчилар, ихтиолог мутахассислар тайёрлашнинг ўқув режаси ва дастурларини такомиллаштириш, янгилаш, кадрлар малакасини оширишни ташкил этиш бўйича моддий-техник имкониятлари етарли. 2017-2018 ўқув йилида коллежга ихтиолог мутахассислиги бўйича 30 ўқувчи қабул қилинади. Бу ҳақда «ЎзА»га таяниб «UZ24» хабар берди.
2008 йилда ташкил этилган коллеж 450 ўринли замонавий ўқув биноси ва 50 ўринли ётоқхонага эга. Коллежда 3 йўналишда мутахассислар тайёрланади. Янги йўналишда мутахассислар тайёрлаш Тошкент давлат аграр университети билан ҳамкорликда олиб борилади. Президент қарорида, шунингдек, Тошкент давлат аграр университетида ҳам балиқчилик факультетини ташкил этиш белгиланган.
Айдар-Арнасой кўллари тизимининг 207 минг гектари Жиззах вилояти ҳудудига тўғри келади. Кейинги йилларда ушбу кўллар тизимидаги сув ҳавзаларида балиқчилик хўжаликлари сони кўпайиб, балиқ овлаш ҳажми ортмоқда. Кўллар тизимининг Жиззах вилояти ҳудудидаги сув юзасининг 176 минг гектарини 100 дан зиёд балиқчилик хўжалиги ижарага олган. Йилига ўртача 7-8 минг тонна балиқ овланади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади