
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкилотнинг фаол аъзоси бўлган олий таълим муассасаларининг талабалари тўлов контракти миқдорининг 35 фоизини тўлаб беради. Бу Президентнинг 5 июлдаги фармонида белгиланди, деб ёзмоқда Uz24 сайти.
ОТМларнинг бакалавриат ва магистратура босқичлари талабаларига ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи 86 фоиз ва ундан юқори бўлган тақдирда таълим бўйича тўлов контракти миқдорининг 35 фоизи Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади, дейилади ҳужжатда.
Аввалроқ, ушбу тизимда 3 йил ва ундан кўп муддат давомида фаол ишлаб келаётган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитининг бошланғич тўлови тўлаб берилиши маълум қилинганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар