17:26 / 06.07.2017
6 643

Автомобилида Қўйлиққа отланган аёл йўлда мудҳиш “пистирма”га дуч келди

Автомобилида Қўйлиққа отланган аёл йўлда мудҳиш “пистирма”га дуч келди
Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида жорий йилнинг 1 июль куни соат 07.30 ларда, Ўртачирчиқ т., Қумовул ҚФЙда яшовчи, уй бекаси, С.М. уйидан Lacetti-Gentra русумли автоуловида Тошкент шаҳар “Қўйлиқ деҳқон бозори”га кетаётганда “пистирма”га дуч келди.

Тошкент вилоят ИИБдан сайтига таяниб Qalampir.uz маълум қилишича, уйидан тахминан 100 метр узоқликда автоулов йўлида шлакоблок ғишти йўлнинг ўртасида турганини кўриб, автоуловини тўхтатган. Машинадан тушиб, ғиштни йўлнинг чеккасига олиб, автоуловига ўтираётган вақтида юзларига оқ рангли докадан ниқоб (тиббий ниқоб) боғланган 3 нафар номаълум шахс С.М.ни қўлидан тортиб, автомобилидан туширишган.

Сўнг уни уришиб, автоулов ичида бўлган 800.000 сўм пул, 230 АҚШ доллари, 1 дона Samsung J1 русумли уяли алоқа телефони ва 1 дона Nokia русумли уяли алоқа телефони бўлган автоуловини олиб қочиб, воқеа жойидан яширинганлар.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида С.М.га тегишли ушбу автоулов Тошкент шаҳар Бектемир туманида жойлашган “Металқурилмалари сервис” МЧЖ олдидаги йўл четидан соз ҳолда топилди.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи, вақтинча ишсиз Т.Х., Ш.М.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Автомобилида Қўйлиққа отланган аёл йўлда мудҳиш “пистирма”га дуч келди