18:50 / 06.07.2017
5 500

Тошкент ҳайдовчилари жазирама мавсумида хайрли иш қилишга киришдилар

Тошкент ҳайдовчилари жазирама мавсумида хайрли иш қилишга киришдилар
Тошкент ҳайдовчилари пиёдаларга жазирама иссиқ кунларда пиёдаларни манзилларга етказиш бўйича хайрли иш қилиш таклиф қилинди. Бу акцияни амалга оширишни Facebookда «Водители Ташкента» гуруҳи аъзоларилари таклиф қилишди. Спутник хабарида айтилишича, ушбу гуруҳда акция ташкилочиси қуйидаги мазмунда пост ёзиб қолдирган:

«Қадрли гуруҳимиз аъзолари, кўчаларда жазирама иссиқ кунларда одамлар юрак хуружи, офтоб ёки иссиқлик уриши, ҳушидан кетиш ва шунга ўхшаган ҳолатлар кўп содир бўлмоқда. Ҳайдовчилар автобус бекатларда турган ёки кўчаларда кетаётган ёши катта кишиларни, шу жумладан ҳомиладор аёллар ва ёш боласи бўлган аёлларни автомашиналарга олиб, йўл-йўлакай манзилларига етказишни таклиф қиламан. Бу қийин иш эмас, бу эзгу амал билан кимнингдир ҳаётини сақлаб қоламиз».

Айрим ҳайдовчилар жазирама иссиқ кунларда пиёдаларни манзилларга етказиш билан шуғулланаётганлиги ҳақида фикр билдирганлар:
«Бугун мен бир аёлни боласи билан шифохонага етказдим. Бошида ушбу аёл машинамга ўтиришни ҳоҳламади. Машинамда бошқа одамлар ўтирганини кўриб, кейин машинамга ўтиришга рози бўлди»— деб изоҳ қолдирди гуруҳ аъзолардан бири.

«Мен ҳам пиёдаларни уларга керакли бўлган манзилларга олиб боришга ёрдам бераман»— деб қўшимча қилди бошқа ҳайдовчи.
Лекин, пиёдаларни жазирама иссиқ пайтда олиб бориш фикрига шубҳа билан қараётганлар ҳам бор.

«Кўпчилик бегона машинага ўтиришга қўрқади, айниқса бепулга олиб бориш таклиф қилинганда»— деб изоҳ қолдирди гуруҳ аъзоси.
Барибир кўпчилик гуруҳ аъзолари пиёдаларга ёрдам бериш кераклигини қўллаб-қувватлашмоқда.

Айрим сабабларга кўра жазирама иссиқ пайтида пиёда кетишга мажбур бўлган кишиларга — кўпроқ сув ичиш, қуёш нуридан бошни асраш, энг яхшиси эса кўчада камроқ бўлиш мақсадга мувофиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент ҳайдовчилари жазирама мавсумида хайрли иш қилишга киришдилар