06:39 / 07.07.2017
6 452

Сергелида янги уйларни ноқонуний ўзлаштирмоқчи бўлган гуруҳ фаолияти фош этилди

Сергелида янги уйларни ноқонуний ўзлаштирмоқчи бўлган гуруҳ фаолияти фош этилди
Сергели туманида қурилаётган янги кўп қаватли уйларни тақсимлашда йўл қўйилган қонунбузарликларга барҳам берилди. Тошкент шаҳар прокуратураси Кун.uz сайти сўровига кўра, шу ҳақда ахборот берди. Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи ўринбосари Муроджон Содиқовнинг айтишича, Сергели туман прокуратураси томонидан Сергели туманида қурилаётган кўп қаватли уйларни тақсимлаш йўналишида суриштирув ишлари олиб борилган.

Унда аниқланишича, шу ҳудудда доимий яшовчи бир гуруҳ шахслар, “Қипчоқ” МФЙ мансабдор шахслари ва профилактика нозирлари ўзаро олдиндин тил бириктиришган ҳамда бузиладиган уйлар рўйхатига киритилган 35, 49, 53а, 107а, 111б сонли уй-жойларда ҳақиқатда доимий яшамайдиган фуқароларни доимий истиқомат қилиши ҳақида далолатномалар тузишган ва тасдиқлашган. Шундан сўнг, улар расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар ва ёзувлар киритишган. Улар давлат томонидан бузилган уй ҳисобига каттароқ майдонли хонадонларни ажратишган ва шу билан давлат маблағларига жиддий зиён етказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани прокуратураси томонидан 2017 йил 29 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” банди (сохта маълумотларни тақдим этиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ушбу иш бўйича Сергели тумани ер ресурслари ва кўчмас мулк кадастр хизматидан Қипчоқ кўчаси 35, 49, 53а, 107а, 111б уйларнинг мулкдорлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар олиб қўйилиб, бир неча шахслар гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган.

Ҳозирги кунда, мазкур жиноят иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сергелида янги уйларни ноқонуний ўзлаштирмоқчи бўлган гуруҳ фаолияти фош этилди