Лақаби “Энгак” бўлган америкалик Жоуи Честнат (Joey Chestnut) хот-дог ейиш бўйича ўтказилган Nathan's Annual Famous International Hot Dog Eating Contest номли чемпионатда янги рекорд ўрнатди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.
У ўн дақиқа ичида 72 дона сосискали булочкани истеъмол қилди. Ҳар йили 4 июль — АҚШ мустақиллиги куни муносабати билан Нью-Йоркда ўтказиладиган мусобақа акс этган видео YouTube каналига жойлаштирилди.
33 ёшли Жоуи Честнат ўнинчи ғалабани қўлга киритди. У ўтган йили мазкур мусобақада 70 дона хот-дог ейишга муваффақ бўлган эди. Аёллар ўртасида ўтказилган мусобақада 20 ёшли Мики Судо (Miki Sudo) 41 та ход-догни истеъмол қилиб, тўртинчи маротаба ғолибликни қўлга киритди. У ўтган йили 39 та хот-догни истеъмол қилган эди. Ғолиблар 10 минг доллар мукофот пули билан тақдирланди. Тадбирга асосий таоми хот-дог бўлган, Америка ресторанлар тармоғи ҳисобланувчи Nathan's Famous компанияси ҳомийлик қилди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Флоридадан миллионлаб одамлар эвакуация қилинмоқда: «Агар қолсангиз, сизни ўлим кутади»
Ғазо фожиасига бир йил: Эрдўғон Нетаняҳу борасида кескин баёнот берди
Дунёдаги энг ноодатий пойабзаллар (фото)
Мақсадининг охиригача бормайдиганларга нима халақит беради?
АҚШ Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларга қанча маблағ сарфлагани маълум қилинди
Эрон Исроил билан можарода Россиянинг ёрдамига умид қилиши мумкинми?
Путин туғилган кунини қандай нишонлайди?
Қодиров Путиннинг туғилган кунида урушдаги ҳарбийларга “совға” юборди (видео)