16:00 / 08.07.2017
5 779

ЮНИCЭФ ва ЭОАВМА ўртасида Ўзаро англашув меморандуми имзоланди

ЮНИCЭФ ва ЭОАВМА ўртасида Ўзаро англашув меморандуми имзоланди
БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИCЭФ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЭОАВМА) ўртасида Ўзаро англашув тўғрисида меморандум имзоланди.

ЮНИСЕФ матбуот хизмати хабар беришича, икки ташкилот 2018 йилнинг охирига қадар ҳар бир бола равнақи йўлида ҳамкорлик қилади.

Меморандумга мувофиқ, аёллар ва болалар ҳаётини яхшилаш ва фаровонлигини оширишга ҳамда бола ҳуқуқларини тадбиқ этишга қаратилган бир қатор тадбирлар амалга оширилади. Болаларга мўлжалланган юқори сифатли теле ва радио дастурларнинг сони оширилади, болалар ва ёшларга ўз ҳаётларига тааллуқли бўлган мавзуларда эркин фикр билдириш имкониятлари кенгайтирилади ҳамда Ўзбекистондаги нодавлат электрон ОАВларида аёллар ва болалар мавзуларини ёритувчи дастурлар сифатини ошириш йўналишидаги ишлар давом эттирилади.

Меморандум доирасида, кўплаб биргаликдаги тадбирлардан ташқари, ОАВ ходимлари салоҳиятини ошириш, шунингдек, турли аудитория учун мўлжалланган замонавий ва қизиқарли контент тайёрлаш учун инновацион технологиялардан фойдаланиш мақсадида Болалар телестудиясини ташкил этиш режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ЮНИCЭФ ва ЭОАВМА ўртасида Ўзаро англашув меморандуми имзоланди