Ўзбекистон Президенти Наманган вилоятига ташрифи доирасида Наманган шаҳар Уйчи кўчасини ободонлаштириш, инфратузилмасини такомиллаштириш, реконструкция қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Мазкур кўчада ўн бешта кўп қаватли турар жой биноси ва ўндан зиёд инфратузилма объекти қурилмоқда. Ўтган йилнинг кузида ушбу кўчада Наманган шаҳар 2-болалар ва ўсмирлар мактабининг замонавий биноси фойдаланишга топширилган. Иккита ёпиқ спорт зали ва бошқа зарур хоналарга эга бўлган мажмуада спортнинг кўплаб тури билан шуғулланиш учун имконият яратилган, деб хабар қилмоқда Kun.uz.
Президент кўп қаватли турар жойларни белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш, аҳоли учун зарур шароитлар яратиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Шу ерда Наманган шаҳрида намунавий лойиҳа асосида бунёд этилаётган 8 та етти қаватли арзон турар жой биноси, Фарғона водийси темир йўлларини электрлаштириш концепцияси, Наманган темир йўл вокзалини янгидан қуриш, Республика ихтисослаштирилган кардиология ва эндокринология илмий-амалий марказлари Наманган филиаллари биноларини реконструкция қилиш, уларни малакали кадрлар ва замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш, Косонсой туманида ёшлар ва ўсмирлар технопарки бунёд этиш лойиҳалари тақдимоти бўлди.
Давлат раҳбари Наманган шаҳрида келаси йили намунавий лойиҳа асосида 18та кўп қаватли турар жой қурилишини таъкидлади. Квартираларни тақсимлашда адолат тамойилларига қатъий амал қилиш лозимлигини қайд этди.
Президент Ўзбекистон Бадиий академияси Наманган вилояти бадиий ижодкорлар уюшмаси галереясининг реконструкция қилинган биноси ва бу ердаги кўргазма билан ҳам танишди.
Галереяни ёшлар учун чин маънодаги маърифат масканига айлантириш, миллий анъаналарни давом эттирадиган «устоз-шогирд» мактабини яратиш, бундай галереяларни барча вилоятларда ташкил қилиш керак, деди давлат раҳбари. Ёшлар кўп асрлик тасвирий ва амалий санъат анъаналарига ҳурмат руҳида камол топсин.
Мирзиёев шаҳардаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида машғулотларда қатнашаётган бадиий гимнастикачи қизлар ва боксчи ёшлар билан мулоқот қилди.
Бугун ўзбек бокс мактаби вакилларига бутун дунё спортчилари тан бермоқда, ҳавас қилмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтган ёзги Олимпия ўйинларда жаҳонда тенгсиз эканини исботлади. Бундай ютуқларга эришиш учун нафақат замонавий шароит, балки тинимсиз меҳнат, фидойилик, ватанпарварлик ҳам талаб этилади. Сизларга ҳам келгусида катта спортда юксак парвозлар тилайман, деди давлат раҳбари.
Президент ёш спортчиларга совғалар топширди.
[media=https://youtu.be/aedS2kb7WQQ] «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»