16:38 / 09.07.2017
6 730

Таиландда Ўзбекистон фуқароси қалбаки пуллар билан қўлга олинди

Таиландда Ўзбекистон фуқароси қалбаки пуллар билан қўлга олинди
Таиланд қироллигининг Пҳукет вилоятида қалбаки доллар банкнотларини Таиланд бати ва Малайзия ринггитига айирбошлашга уринган ўзбекистонлик полиция томонидан ҳибсга олинди, дея хабар бермоқда Sof.uz нашри.

27 ёшли Бобоев Ғолибжон Обидович 3 июль куни Пҳукет вилоятидаги Равай дам олиш масканида жойлашган валюта айирбошлаш идорасида 1700 долларни алмаштириш учун топширган. Пулларнинг ҳақиқийлигидан шубҳаланган валюта айирбошлаш идораси раҳбари эса дарров полицияни чақирган.

Ўзбекистонлик сайёҳ воқеа жойида қўлга олинган. У алмаштирмоқчи бўлган купюралардан 900 доллари қалбакилиги аниқланган. Ғолибжон Бобоевни тергов қилган полиция унинг кўрсатмаси тўғрилигига шубҳа қилмоқда.

Пулни қалбакилаштиришда гумон қилинган ўзбекистонлик пулларини Бангкокдаги банк филиалида нақдлаштириб олганини айтган. Банк ходимлари унга пулни айирбошлаш учун нақд Таиланд валютаси йўқлигини баҳона қилиб, АҚШ долларини тақдим қилишган.Унинг айтишича, банкноталар ҳақиқий бўлиб, банкоматдаги пул ўтказиш жараёнида шикастланган бўлиши мумкин.

Полиция вакили подполковник Ёкин Жанконгнинг айтишича, Ўзбекистон фуқароси терговда ушлаб турилибди. Ғолибжон Бобоев Таиландга сайёҳ сифатида борган бўлиб, у ерда 15 кун қолишни режалаштирган. У Таиландга 1 июль куни Малайзиядан келгани аниқланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Таиландда Ўзбекистон фуқароси қалбаки пуллар билан қўлга олинди