
Юнусобод туманида 5 июль куни иккита фоҳишахона сақлаш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.
Хабар беришларича, шу куни тахминан соат 12:00ларда ўтказилган тезкор тадбир давомида Мамаджанов Азиз Лазиз ўғли, Юнусобод тумани, А.Югнакий кўчаси, 9-уй, 44-хонадонда фоҳишахона сақлаб, 30.000 сўм пул эвазига фуқаро «С» ва «Х» ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.
Шунингдек, 5 июль куни тахминан соат 21:40ларда ўтказилган тезкор тадбир давомида Хаджаева Феруза Тузеловна, Юнусобод тумани, 8-мавзе, 36-уй, 48-хонадонда фоҳишахона сақлаб, 50.000 сўм пул эвазига фуқаро «Т» ва «Ш» ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.
Хабар беришларича, ҳар икки ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми («фоҳишахона сақлаш») билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар