Хўжа Аламбардор масжиди имом-хатиби ноиби Ҳусайнхон қори Яҳё Абдулмажиднинг ўғли Убай Яҳёев Болгариянинг Несебр шаҳрида яқинда бўлиб ўтган «Чегарасиз математика–2017» математика бўйича халқаро олимпиаданинг финал босқичида қатнашган.
Бу ҳақда «Қақнус медиа» нашриёти директори Мубашшир Аҳмад «Фейсбук»да ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида маълум қилганлигини Kun.uz нашри билдирмоқда.
Убай Ҳусайнхон ўғли 11 мамлакатдан келган 1200 нафар кучли математик орасида ўз ёш босқичи бўйича биринчи ўринни эгаллаб, олтин медалга сазовор бўлган.
«Тошкентдаги «Эрудит» хусусий мактабида таҳсил олаётган ўн бир ёшли Убай саккиз ёшида Қуръони каримни мукаммал ёдлаган ҳофизи Каломуллоҳ. Рус, инглиз ва француз тилларини жуда яхши билади», — деб ёзади муаллиф.
«Олимпиадада ғолиб бўлганидан хабардор бўлгач, Ҳусайнхонга буни эълон қилиш керак, дедим. У киши камтаринлик қилиб рози бўлмадилар. Бу хабар қолганларга ўрнак, илм толибларига туртки, дин ва дунёни ажратадиганларга сабоқ ва «чаламулла» дея камситаётганларга жавоб бўлишини ўйлаб, отани кўндирдим», — деб ёзади хабар муаллифи.
«Убай Ҳусайнхон ўғли халқаро математика олимпиадасининг олтин медали соҳиби! Бухорийларнинг замонавий авлоди мана шундай бўлади!» — деб фикрини якунлаган Мубашшир Аҳмад. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»