15:33 / 10.07.2017
7 146

Хитойдан Тошкентга қарийб 2 миллион долларга тенг товарлар келмоқда

Хитойдан Тошкентга қарийб 2 миллион долларга тенг товарлар келмоқда
Хитой-Европа темир йўлида юк ташиш лойиҳаси доирасида янги йўналиш очилди. Шарқий Хитойнинг Цзянси провинциясидан Ўзбекистонга қатновчи темир йўл ишга тушди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” нашри хабар тарқатди.

Қиймати 1,8 миллион долларга тенг темир ғалтак, кийим-кечак ва бошқа кундалик истеъмол товарлари ортилган поезд 7 июль куни Гуанжоу шаҳридан йўлга чиқди. Поезд масофани 12 кунда босиб ўтиб, кейин Тошкентга етиб келиши кутилмоқда.

2011 йил августда Чунцин-Дуйсбург йўналишидаги қатнов йўлга қўйилганидан сўнг, Хитой ва Европа ҳамда Марказий Осиё ўртасида 4000 дан ортиқ юк ташувчи поездлар қатнови амалга оширилди.

Айни вақтда юк ташувчи темир йўл Хитойнинг 28 та шаҳрини 11 та Европа давлатининг 29 та шаҳри билан боғлаб турибди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хитойдан Тошкентга қарийб 2 миллион долларга тенг товарлар келмоқда