2017 йилнинг 6 июнь куни тахминан соат 14:00ларда, номаълум шахслар, босқинчилик йўли билан ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида, Чилонзор тумани ҳудудида, фуқаро Бекмурадов Даврон Маматкаримовични пичоқ билан қўрқитиб, унга тегишли бўлган 8.370.000 сўм пулларини эгаллаб олиб, жиноят жойидан яширинганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари (босқинчилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган нарсаларни ишлатиб, ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов- тезкор тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни муқаддам судланган Рашидов Абдувохид Абдужалилович, Хадарцев Сослан Владимирович ва Саъдуллаев Муроджон Дилмурод ўғли содир этганликлари аниқланган.
А.А.Рашидов ва С.В.Хадарцевларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган. М.Д.Саъдуллаевни ушлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.
Манба: guvd.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»