2013 йилда Россия президенти Владимир Путинга суиқасд қилишга тайёргарлик кўрганлик учун озодликдан маҳрум этилган Қозоғистон фуқароси Илья Пьянзин афв этиш борасида мурожаат билан чиқди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» газетаси ёзмоқда.
«Жиноят сизга қарши йўналтирилганди, шунинг учун сизга шахсан мурожаат қилишга қарор қилдим», - дейилади Пьянзиннинг мурожаатида.
Пьянзиннинг рафиқаси ҳам мурожаат Самара вилоятидаги 26-сонли қаттиқ тартибли колония маъмуриятига май ойида юборилганини маълум қилди.
Қозоғистон фуқаросининг сўзларига кўра, у фитна иштирокчисига тасодифан айланган. Бундан ташқари, газетанинг ёзишича, ундан фойдаланишган, “у аслида нима қилишмоқчи эканини тушунганда эса, ортга чекиниш учун вақт қолмаганди”.
“Мен қўрқиб кетдим. Гарчи қўрқув менинг бу аҳмоқона жиноятда иштирок этганимни оқлай олмаслигини ҳам тушунганман», - дея маълум қилди Пьянзин.
РИА Новости’нинг хабар беришича, 2012 йилда Одесса шаҳрида экстремистик гуруҳ фаолияти фош этилган. Унга чеченистонлик Адам Осмаев ва Руслан Мадаев ҳамда Қозоғистон фуқароси Илья Пьянзинлар аъзо бўлган. Одессадаги уларнинг базаси ҳисобланган хонадонлардан бирида қўлбола бомба ишлаб кетган. Ўшанда Мадаев ҳалок бўлди, қўлга олинган Пьянзин эса Украина хавфсизлик хизмати ходимларига шериклари портловчи қурилмани Владимир Путинга суиқасд учун тайёрлашганини айтиб ўтган.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»