14:30 / 13.07.2017
7 305

Путиннинг машинасида сирли йўловчини пайқаб қолишди

Путиннинг машинасида сирли йўловчини пайқаб қолишди
ОАВлар Россия президенти Валаамга шахсан ўзи ҳайдаб келган автомобилдаги сирли йўловчига эътибор қаратди, деб ёзади «Mk.ru». У аёл ёки эркак бўлганини аниқлаш имкони бўлмади. Бу одамнинг тиззасида қизил сумкачаси бўлгани маълум, холос. Ҳатто Кремлдагилар ҳам президентнинг ҳамроҳи ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмас.

Баъзи ОАВлар президент матбуот котиби Дмитрий Песковга мурожаат қилиб, Владимир Путин бошқарган Mercedes МL автомобилининг орқа ўриндиғида ким ўтирганини сўраганида, у қисқа қилиб: «Мутлақо хабарим йўқ», — деб жавоб берди.
Сирли йўловчи «Звезда» телеканали эълон қилган кадрларда кўриниб қолган. Уларда Владимир Путин Mercedes’нинг ҳайдовчи ўриндиғидан чиқиб, орқа эшикни очганини кўриш мумкин. Йўловчи ўриндиғида калта енгли норасмий кийим кийган ва қўлида қизил сумка тутган киши ўтирибди. Бу йўловчи машинадан чиқмади, қўли билан монастирга ишора қилди, шундан сўнг президент эшикни ёпиб, ибодатхона томонга кетди.

Журналистлар тахмин қилишича, агар у аёл киши бўлса, Путин унинг қўлидан тутиб, машинадан тушишига ёрдам бермоқчи бўлган. Аммо ўша вақтда Путиннинг устки кийими бўлмаган ва балки у шунчаки орқа ўриндиқдан пиджакини олмоқчи бўлган, бироқ негадир олмаган.
ОАВлар қайд этишича, ибодатхонадан Путин бошқа машинада жўнаб кетган, уни ҳайдовчи бошқарган.
Бироз вақтдан сўнг Life журналистлари Дмитрий Песковга Путиннинг машинасидаги йўловчи ҳақида қайтадан савол берди. «Хавфсизлик (ходими)», — дея нашр Песковнинг жавобини келтирди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Путиннинг машинасида сирли йўловчини пайқаб қолишди