Тошкентнинг «Абу-Сахий» бозорида телефон ўғрилиги ва пулларни ўмариш билан шуғулланган икки аёл ушланди. Тошкент ИИББ матбуот брифингида маълум қилинишича, 2017 йилнинг 8 июль куни Каттабекова Ҳаёт ва Арипова Севаралар Чилонзор туманидаги «Абу-Сахий» бозорида савдо қилаётган Туроповага тегишли 1 млн 200 минг сўмлик «Samsung Galaxy J2», Бобоевага тегишли 1 млн 300 минг сўмлик «Samsung Galaxy Duos» телефонини ва Яминовга тегишли 1 млн 4 минг сўм нақд пулларни талон-тарож қилишиб, воқеа жойидан яширинишган. Икки ўғри дугона пул ва телефонлар савдо расталарида қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, хуфёна ўғрилик қилишган.
Шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида Каттабекова Ҳаёт ва Арипова Севаралар қўлга олиниб, улардан телефон аппаратлари ва нақд пуллар далилий ашёлар сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани Ички Ишлар Бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми (яъни, ўғирлик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиб, айбланувчиларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда. Шу муносабат билан, бу каби воқеалардан жабрланганлар бўлса, ички ишлар идораларига мурожаат қилишлари ёки 102 телефон рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди