09:03 / 14.07.2017
5 715

«Avtoustoz»даги фирибгарлар 6,8 млн. сўм миқдоридаги пулларни олаётганда ушланди

«Avtoustoz»даги фирибгарлар 6,8 млн. сўм миқдоридаги пулларни олаётганда  ушланди
2017 йилнинг 7 июль куни «Avtoustoz» МЧЖда автомобиль бошқаришни ўргатувчилар Муқсимов Дониёр ва Носиров Юнуслар Шайхонтохур тумани ҳудудида фуқаро Ҳакимова ва Асадовага ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришга ваъда беришган. Улар, Тошкент ИИББдаги брифингда маълум қилинишича, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ўқув машғулотларига бормасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришларини айтишган.

Шу билан жабрдийларидан 6 млн 760 минг сўм миқдордаги пул маблағларини олаётган вақтда ИИББ ходимлари томонидан далилий ашёлар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан ЖК кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди (фирибгарлик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиб, фуқаро Муқсимов ва Носировларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Avtoustoz»даги фирибгарлар 6,8 млн. сўм миқдоридаги пулларни олаётганда ушланди