Йирик тадқиқот хулосаларига кўра, узоқ иш куни юрак касалликлари ва соғлиқ билан бошқа муаммоларга олиб келади. Натижалар European Heart Journal журналида эълон қилинди.
Лондоннинг Университет коллежи эпидемиологлари ишда ўтказилган вақт миқдори ва юрак хасталиги ўртасидаги боғлиқни аниқлаш мақсадида ўрта ёшдаги 85,5 минг кишининг маълумотларини йиғишди. Улар Буюк Британия, Дания, Швеция ва Финландиядан бўлишган. Тадқиқот иштирокчилари иш куни давомийлиги бўйича гуруҳларга ажратилди. Ўн йиллик кузатувларга кўра, ҳафтасига 55 соатдан ортиқ ишлайдиган иштирокчиларда аритмиянинг (юракнинг нотекис уриши) ривожланиш хавфи бошқаларга қараганда 40 фоизга кўпроқ бўлган.
Бундан ташқари, кўп ишлаш ортиқча вазн, қон босимининг ошиши, чекиш билан ҳам боғлиқ экан. Бу омилларнинг бари артиямиянинг ривожланишига туртки беради. Аритмия инсульт хавфини беш баробарга оширади, шу сабабдан тадқиқотчилар ҳаддан ташқари кўп ишламасликни тавсия этишмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди