12 июль куни тахминан соат 19:30ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Яккасарой туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тошкент темир йўл транспорти мухандислари институти Ахборот ресурслари маркази етакчи мутахассиси Хасанов Фурқат Шукурулла ўғли, фуқаро Эсонов Абдумалик Турғун ўғлининг ишончига кириб, унга олийгоҳнинг мансабдор шахсларига пора бериш йўли билан мазкур институтга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, бунинг учун ундан 8.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура идоралари томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик, яъни анча миқдорда, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) ва 28, 211-моддаси 1-қисми (пора беришга далолатчилик қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди