16:06 / 15.07.2017
6 324

Муомала маданиятини автобус чиптачисидан ўрганиш керак

Муомала маданиятини автобус чиптачисидан ўрганиш керак
Омад ва соғлиқ – биз яшаётган ҳаётимиздаги энг асосий омиллардан бири ҳисобланади. Сизда бу мақолага омад ёки соғлиқнинг нима дахли бор, деган фикр туғилиши мумкин.

Маълумки, юртимиз бўйлаб йўловчилар узоғини яқин қилувчи автобусларнинг деярли хар бирида чиптачилар иш олиб боришади. Тўғри, улар кун бўйи йўловчиларга хизмат кўрсатиб толиқишади, ҳар ҳолда меҳнатлари қадрлашга арзигулик. Лекин баъзи бир қўштирноқ ичидаги чиптачилар йўловчиларга хизмат кўрсатиш вақтида бироз қўпол муомалада бўлишади.

Қуйида сизга армуғон қиладиган мақоламиз чиптачилар ҳақида, аммо танқиддан холи.

Эрталаб тахминан соат 8:30 ларда Тошкент шаҳрида режалаштирган манзилга етиб бориш учун автобусга чиқдим ва 25-28 ёшлар атрофидаги чиптачининг йўловчиларга бўлган муомаласидан ҳайратланган ҳолда иложсиз кўрганларимни қоғозга туширишга аҳд этдим.

Йўловчиларга йўл ҳақи чиптасини тарқатаётган чиптачи ҳар бир кейинги тўхташ бекати номини эълон қилиб боришдан ташқари автобусдан тушаётган йўловчиларга омад ва соғлиқ тилаб, манзилларига яхши етиб олишларини тинмай такрорларди. У ҳатто катта ёшдаги йўловчилар оғирини енгил қилиш мақсадида юкларини автобусга чиқаришда ёрдамини ҳам аямас эди.

Манзилимга етган он у менга ҳам омад тилади ва унга жавобан “раҳмат, сизнинг кунингиз ҳам омадли ўтсин” дея таъсирланган ҳолда йўлимда давом этдим.

Демоқчимизки, ҳозирги замонда оддий бир автобус чиптачисига ўхшаш меҳрибон ва хушмуомала феълли инсонларни камдан-кам учратамиз. Истардикки, нафақат чиптачилар, балки барчамиз бир-биримизга қилаётган муомаламизда хушфеъллик ва тилаётган тилагимизда “омад ва соғлиқ” сўзларини ҳам қўшишни ёдимиздан чиқариб қўймайлик.

Зеро, омад ва соғлиқ барчамиз учун яшаб келаётган ҳаётимизда энг керакли ва зарур жиҳатларнинг бири ҳисобланади.

Муомаласига гап йўқ чиптачининг хизмат кўрсатаётган автобус рақами 93, унинг исмини сўрашнинг эса имконияти бўлмади.

Акмал Эшонхонов

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Муомала маданиятини автобус чиптачисидан ўрганиш керак