Тошкент темир йўл муҳандислари институти Ахборот ресурслари маркази етакчи мутахассиси Хасанов Фурқат фуқаро Эсонов Абдумалик(анкета маълумотлари ўзгартирилган)ни институтга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, бунинг учун ундан 8 000 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган. 12 июль куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Яккасарой туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида ОТМ ходими пулни олаётган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура идоралари томонидан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик, яъни анча миқдорда, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) ва 28, 211-моддаси 1-қисми (пора беришга далолатчилик қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда, деб хабар беради ИИББ матбуот хизмати.
Олийгоҳга ўқишга кириш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади. Шунингдек, бунинг учун пора берган шахслар ҳам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий жавобгарликка тортилишлари белгиланган, дея огоҳлантиради бошқарма ўз хабарида. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди