
2017 йилнинг 12 июль куни тахминан соат 21:30ларда, ўтказилган тезкор тадбир давомида, Финогенов Руслан Юрьевич, Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 67-уй, 6-хонадонда фоҳишахона сақлаб, 30.000 сўм пул эвазига фуқаро «Х» ва «Ш» ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар