
Андижон шаҳрининг “Наврўз” маҳалласи ҳудудида шу шаҳарда яшовчи фуқаро ички ишлар бошқармасига мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган нархи 800000 сўмлик «Galaxy-J3» телефон аппарати ва 30000 сўмлик қўл соатини номаълум шахс олиб қўйганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизматига таяниб Кун.уз хабар берди.
Андижон шаҳар Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида талончилик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритган Т.М. аниқланиб, ушланди.
Ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар