13:50 / 18.07.2017
10 282

Лицей ва коллежларга 9-синф битирувчиларининг 74 фоизи ҳужжат топшириб бўлди

Лицей ва коллежларга 9-синф битирувчиларининг 74 фоизи ҳужжат топшириб бўлди
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассаларига қабул Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2 майдаги “2017-2018 ўқув йилида ўрта махсус, касб-қунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилмоқда, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

Қарорга мувофиқ, жорий йилда мактабларни тамомлаётган 467 минг 19 нафар 9-синф битирувчисидан 25 минг 72 нафари (5,4%)ни академик лицейларга ва қолган 441 минг 947 нафарини (94,6%) касб-қунар коллежларига қамраб олиш режалаштирилган.

Бу йилдан Тошкент шаҳри ва Андижон вилоятида 1 тадан, Самарқанд вилоятида 2 та академик лицей тугатилди ва 18 та академик лицей касб-ҳунар коллежига айлантирилди. Эндиликда академик лицейларда ўқув гуруҳлари 26 нафар ўқувчидан иборат бўлади.

Жорий йилнинг 13 июль ҳолатига кўра, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига умумтаълим мактабларининг 346 468 нафар 9-синф битирувчиси ҳужжат топшириб бўлган. Бу жорий ўқув йилида умумтаълим мактабларини тамомлаган 467 019 нафар битирувчининг 74 фоизини ташкил этади.

Аниқлик киритилишича, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимига ҳужжат топширган ўқувчиларнинг 27 368 нафари академик лицейларга ва 319 100 нафари касб-ҳунар коллежларига ҳужжат топширган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Лицей ва коллежларга 9-синф битирувчиларининг 74 фоизи ҳужжат топшириб бўлди