Япониялик шифокор Сигэаки Хинохара ҳаётдан кўз юмди. У мамлакатнинг юз ёшдан кейин ҳам меҳнат фаолиятини давом эттирган ва фаол узоқ умр кўриш тимсолига айланган фуқароси эди. Хинохара 106 ёшида Токиода ҳаёт билан видолашди, деб хабар қилмоқда NHK телекомпаниясига таяниб Кун.уз нашри.
Хинохара Авлиё Лук номидаги халқаро клиниканинг бош шифокори, директорлар кенгаши раиси ва фахрий бош шифокории эди. У 90 ёшида «Тўғри яшаш» номли эссесидан сўнг танилди. Бу асар 1,2 миллион нусхадан ортиқ миқдорда нашр этилди. У соғлом турмуш тарзи, ҳаётга ижобий қараш ва узоқ умр кўриш бир-бири билан боғлиқ эканини исботлади.
Хинохара 88 ёшида мюзикл учун сценарий ёзиб, унда қаҳрамонлардан бирини ижро этди. 90 ёшида ўз орзусини амалга ошириб оркестрга дирижёрлик қилди. У шифохонадаги беморлар учун ҳам мусиқа кечалари ташкил этиб турар эди, деб ёзади телекомпания.
Шифокор 105 ёшлик юбилейида тантанали равишда нишонлаб, меҳмонлар билан Тайванга саёҳат қилган.
Сигэаки Хинохара 18 июль куни эрталаб нафас органлари етишмовчилигидан вафот этган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди