
Президент виртуал қабулхонасига ўз таклиф, арз ҳамда шикоятларини йўллаган мурожаатчиларнинг мақоми, ёши ва жинси бўйича статистик маълумотлар эълон қилинди, деб ёзмоқда Uz24 сайти.
Унга кўра, ўтган 10 ой мобайнида юборилган мурожаатларнинг энг катта қисми — 52 фоизи ишламайдиган фуқаролар ҳиссасига тўғри келади. Шикоят ва таклифларнинг энг кам қисми — 2 фоизи талабалар томонидан келиб тушган.

Давлат раҳбарининг виртуал қабулхонасига асосан, 26-35 ва 36-45 ёшлардаги фуқаролар томонидан мурожаатлар йўлланган.

Pm.gov.uz маълумотларига кўра, мурожаатчилар орасида ишсиз ва нафақахўр аёллар ҳамда талаба(эркак)лар кўпчиликни ташкил қилади.


Эслатиб ўтамиз, Президент виртуал қабулхонасига 21 июль ҳолатига 1 миллионта мурожаат келиб тушган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар