
2017 йилнинг 17 июль куни тахминан соат 17:30ларда, ўтказилган тезкор тадбир давомида, Узоқов Марат Маркабаевич, Учтепа тумани, Чилонзор 23-мавзе, 29-уй, 3-хонадонда фоҳишахона сақлаб, 100.000 сўм пул эвазига фуқаро «М» ва «Н» ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар