
Ўзбекистон матбуотида йирик шаҳарлардаги чорраҳаларда тиланчилик қилаётганлар ҳайдовчиларни чалғитиб, ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солаётгани танқид остига олинди.
“Оила ва жамият” газетасида ёзилишича, чорраҳаларда тиланчилик қилаётганларнинг аксарияти боласини кўтариб ёки етаклаб олган аёллар ҳисобланади.
“Биласиз, барибир бағрикенг халқмиз, кўча-кўйдами, қаерда бўлмасин, садақа сўраб турса бефарқ ўтиб кетолмаймиз. Бу каби раҳмдиллик баъзида турли ҳалокатларга ҳам сабаб бўлиши мумкин” деган йўл патрул хизмати вакили Тожибой Боқибоев.
“Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мухтор Зоиров эса тиланчилар мамлакатни чет элликлар олдида уятга қўётганини айтган.
“Бундай пайтда кўзга чиққан чипқондек ҳалиги ҳолат рўй бериб турса уят-да энди”, деган маҳалла раиси.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар