
Франциянинг Мон-де-Марсан шаҳри мэри Шарль Дейо ўз ваъдасининг устидан чиқди, деб ёзади Kun.uz нашри.
Гап шундаки, ўтган мавсум Европа чемпионлар лигасининг 1/4 финалида «ПСЖ» «Барселона»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этгач, раҳбар каталонияликларнинг кейинги босқичга чиқолмаслигини, агар улар бу ишни эплай олса сичқонни ейишга ваъда берганди.
Жавоб ўйинида «Барселона» 6:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди. Дейо эса ўз ваъдасининг устидан чиқишга мажбур бўлди.
Якшанба куни у омма олдида сичқон гўштини истеъмол қилгани тасвирланган видеони жойлаштирди. Унинг фикрича гўшт қуён гўшти таъмини ёдга солган.
[media=https://youtu.be/eY8-LT1ycL8] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар